Македония пойтахти Скопье шаҳрида кучли ёмғирлар туфайли 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ маълумотига асосланиб, ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатган.

"6 август куни ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли 15 киши ҳалок бўлган. Қурбонлар Арачиново, Сингелич ва Стайковца пунктларида қайд этилган", дейилади хабарда.

Ҳодиса оқибатида Скопьенинг бир қанча туманларида 30дан ортиқ автомобил дарахтлар остида қолган. Ўтиш қийин бўлган ҳудудларда қамалиб қолган одамлар ижтимоий тармоқлар орқали ёрдам сўрашмоқда.