Малайзия диний уламолари қироллик ҳудудида Pokemon Go ўйини тақиқланиши борасида фатво беришди.

Мамлакат ислом тараққиёти бошқармаси раҳбари Тан Отман Мустафо бу қарор "бир қатор сабабларга кўра" қабул қилинган. Улардан бири, "бошқа мусулмон давлатларидан олинган ибрат" бўлган.  Тан Отман Мустафонинг айтишича, махлуқларни овлаш "болалар ва ўсмирлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатади".

6 август куни Эрон Pokemon GO ўйинини тақиқлаган биринчи мамлакат бўлди.

Аввалроқ Индонезия ҳукумати мамлакат мактабларида машҳур Pokemon Go ўйинини ўйнашга тақиқ қўйиши маълум қилинган эди.