«Манчестер Юнайтед» «Ювентус»дан Поль Погбани тиббий кўрикдан ўтказиш учун тегишли рухсатномани олган. Ярим ҳимоячиси инглизлар қароргоҳидаги тиббий мажмуада кўрикдан ўтказилади.

Бундан олдинги хабарларда манкунианликлар футболчи учун футбол тарихидаги рекорд даражада маблағ (110 миллион евро нақд ва 10 миллион евро бонус кўринишида) тўлаши ҳақида айтилганди.

«Ювентус»га Погба «МЮ» билан шартномасини узайтириши эвазига яна 5 млн евро берилиши мумкин.

«Манчестер Юнайтед» Погбанинг агенти бўлмиш Мино Райола билан ҳам шахсий шартнома бўйича келишувга эришган. Унга кўра, футболчининг маоши йилига 20 миллион еврони ташкил этади.

Жамоа расмий твиттерида "Погба қайтди" иловаси билан фото қолдирилган.