Лондондаги «Уэмбли» стадионида Англия Суперкубоги баҳси бўлиб ўтди. Унда амалдаги мамлакат чемпиони «Лестер» ва Кубок эгаси бўлган «Манчестер Юнайтед» ўзаро беллашди. Унда «Манчестер Юнайтед» 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кубокни қўлга киритди. 

Қизиқарли кечган учрашувнинг 32- дақиқасида Жесси Лингард ҳисобни очган бўлса, кейинчалик иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасига келиб Жейми Варди мувозанатни тиклади. 

Баҳснинг 83-дақиқасида эса «МЮ»нинг янги аъзоси Златан Ибраҳимович жуда чиройли тарзда гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди. 

Шундай қилиб, Жозе Моуриньо янги жамоасидаги илк совринига эга бўлди.


Англия Суперкубоги

"Лестер" – "Манчестер Юнайтед" –  1:2

Голлар: 0:1 – 32 Лингард, 1:1 – 52 Варди, 1:2 – 83 Ибраҳимович. 

"Лестер" – Шмейхель, Морган, Фукс (Шлупп, 80), Хут, Симпсон (Эрнандес, 63), Кинг (Менди, 63), Дринкуотер, Олбрайтон (Грэй, 46), Маҳрез, Окадзаки (Муса, 46), Варди.

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Валенсия, Шоу (Рохо, 69), Байи, Блинд, Лингард (Мата, 63), Феллайни, Кэррик (Эррера, 61), Ибраҳимович, Марсьяль (Рэшфорд, 70), Руни.

Огоҳлантиришлар: Симпсон (40), Кинг (55), Байи (71), Варди (75).