Россия спорт вазири Виталий Мутко Халқаро Олимпия қўмитасининг россиялик паралимпиячиларнинг Бразилиядаги паралимпиададан четлатилиши қарорини қоралади. 

"Мен бу нимага асосланганини билишим керак. Менинг назаримда бу теран ақлга сиғмайди. Агар бу қарор "Макларен ҳисоботига" асосланган бўлса, унда кўрсатилган спортчилар паралимпиячилар эмас", деб айтди Мутко.

Аввалроқ Халқаро паралимпия қўмитаси раҳбари Филипп Крейвен Рио-де-Жанейродаги матбуот-анжуманида Россия паралимпия қўмитаси қўмитада аъзоликдан маҳрум этилгани ва шу сабабли россиялик паралимпиячилар Рио-де-Жанейродаги Паралимпиадада иштирок эта олмасликларини маълум қилганди.