Риода давом этаётган ёзги Олимпиада ўйинлари кўпчиликнинг диққат марказида бўлиб турибди. Жанубий Америка билан вақтдаги фарқимиз 8 соат бўлгани учун ўйинлар бизга бироз ноқулай вақтда бўлиб ўтмоқда.

Агар барча ўйинларнинг қачон, қайси вақтда бўлиб ўтишини билмоқчи бўлсангиз, мусобақанинг расмий сайтида берилган календарга мурожаат қилинг. У ерда барча мусобақалар тақвими тўлиқ берилган. Белгиланган вақтга саккиз соат қўшасиз‑да, ўйинлар бошланиш вақтини аниқ билиб оласиз.