«Чилонзор» стадионида «Пахтакор-79» хотирасига бағишланган анъанавий турнирнинг бу йилги баҳслари старт олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. 

Бу йилги турнирда жами 12та жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этмоқда. Унда асосан 2001 йилда туғилган футболчилар иштирок этяпти. «Пахтакор-2» эса 2002 йилда туғилган академия тарбияланувчилари билан мусобақада ўйнамоқда. Турнинг дастлабки икки кунидаги натижалар билан таништириб ўтамиз. 

6 август 

Чуст  - Урганч – 2:8
Олмалиқ – «Ёшлик», Жиззах – 2:0
Термиз – Самарқанд – 6:2
БЎСМ-16 - Қўқон - 6:0

7 август

"Барс" Жиззах – Қўқон – 6:0
"Пахтакор-2" - Самарқанд – 7:1
"Бухоро" - "Ёшлик" Жиззах – 2:3
"Пахтакор" - Урганч – 4:0