Португалиядаги "Андансаш" мусиқа фестивали вақтида унга ташриф буюрганларнинг автомобиллари турган автотураргоҳда 422 та машина ёниб кетди, деб хабар бермоқда  "Observador" нашри.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаммаси бир машинанинг ёнишидан бошланган. Ундан чиққан ўт қуруқ ҳаво ва қуриган ўтларнинг кўплиги сабабли қўшни машиналарга ўтиб, натижада 422 та машина аланга ичида қолган.

Кўпчилик автомобиллар тўлиқ ёниб кетган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Ёнғинни ўчиришда 150 га яқин ўт ўчирувчи, 42 та ўт ўчириш машинаси 4 та вертолёт иштирок этган. Ёнғинни ўчириш учун бир неча соат талаб қилинган.