"Пари Сен- Жермен" клуби Франция Суперкубоги учун кечган баҳсда "Лион"ни 4:1 ҳисоби билан мағлуб этди. Учрашув Австриянинг Клагенфурт шаҳрида бўлиб ўтди.

"ПСЖ" таркибида голларни Хавьер Пасторе (9-дақ.), Лукас Моура (19-дақ.), Хатем Бен-Арфа (34-дақ.) ва Лейвин Курзава (54-дақ.) киритдилар. Лионликлар сафида Корентин Толиссо учрашув якунланиши палласида (87-дақ.) бир жавоб тўпини қайтарди.

"ПСЖ" ўз тарихида 6-маротаба ва кетма-кет 4-маротаба Франция Суперкубогини қўлга киритмоқда. Ўтган мавсумда "ПСЖ" чемпионатни, мамлакат Кубоги ва лига кубогини қўлга киритганди. Шунинг учун суперкубок учун парижликлар билан чемпионатда 2-ўрин эгаллаган "Лион" беллашди. Франция чемпионатининг янги мавсуми 12 августдан бошланади.