Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қилаётган Олимпия ўйинларининг теннис мусобақасидаги ўзбекистонлик спортчи Денис Истомин ортга қайтадиган бўлди.

Эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида иштирок этаётган Денис Истомин дастлабки учрашувида еттинчи рақамда сараланган испаниялик Давид Феррерга қарши кортга чиқди.

Учрашувда Истомин рақибига жиддий қаршилик кўрсата олмади. Учрашув 6:2, 6:1 ҳисобида испаниялик теннисчи фойдасига ҳал бўлди.