Бугун Рио Олимпиадасида ҳамюртларимиз баҳсларини давом эттиришади. Олтин медал учун энг асосий умидимиз Ришод Собиров бугун ўз иштирокини бошлайди.

Ришод 1/16 финалда беларуслик Дмитрий Шершан билан баҳслашади. Бу баҳснинг бошланиш вақти Олимпада сайтида кўрсатилмаган. Чунки ундан олдинга баҳсларнинг қачон якунланиши аниқ эмас.

Дзюдо баҳсларининг биринчиси Тошкент вақти билан 18:00да бошланиши кўрсатилган. Ришоднинг жангидан олдин яна ўнта баҳс бўлиши кўзда тутилган. Sport теленанали ўйинларни олиб беришни режалаштирилган. Ришоднинг чиқиши 18:00 ва 19:00 оралиғида бўлиб ўтади.

Манба: Tribuna.Uz