Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларини ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам ғалаба билан бошлашди. 

Ўзбекистонлик боксчилар орасида биринчи бўлиб рингга кўтарилган Хуршид Тожибоев қатарлик Ҳоқон Эрескер билан кечган баҳсда рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 3:0 ҳисобида зафар қучиб, нимчорак финалга чиқди. 

Энди Хуршид Тожибоев 9 август куни бўлиб ўтадиган нимчорак финал баҳсида британиялик Жозеф Кордина билан куч синашади.