6 август куни Рио-де-Жанейродаги 2016 йилги Олимпиада ўйинларида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича мусобақа иштирокчиларидан бири машғулотлар чоғида сувга ғарқ бўлган диванга урилиб, ағдарилиб кетганди. 

Шу воқеадан сўнг, "Қотил-диванлар" ва "торпедо-диванлар" кун мавзусига айланди. 

Журналистлардан бири твиттерда ушбу диван учун махсус аккаунт ҳам очган. Бу аккаунтдан юмористик руҳдаги постлар ёзилмоқда.

"Мени руслар ясашган, уларга ёрдам беришим керак", дейилган твитлардан бирида.