Ўзбекистонлик дзюдочи Ришод Собиров 7 августда Бразилиядаги Олимпиада дзюдо мусобақалари татамисида 66 кг гача вазн тоифасининг 1/4 финалида Жанубий кореялик Ан Баулга 10:0 ҳисобида имкониятни бой берди. 
Собиров учрашувнинг ўрталарида рақибидан вазари усулини ўтказиб юборди. Энди у бронза медали учун кураш олиб боради.