Россия Паралимпия қўмитаси президенти Владимир Лукин Россия паралимпия терма жамоасининг Рио-де-Жанейродаги ўйинлардан четлатилиши ҳақидаги ахборотни "журналистлар тахмини" деб атади. У бу ҳақда 6 августда "Говорит Москва" радиостанция эфирида маълум қилди.

Аввалроқ Guardian нашри ўз маълумотларига таяниб, Россия паралимпиячилар терма жамоасининг ўйинлардан четлатилишини маълум қилганди.

Лукиннинг айтишича, Халқаро паралимпия қўмитаси Россия паралимпия қўмитаси билан бу масалани қўриб чиққан. "Суҳбатимиз якунлангандан кейин 7 августда Москва вақти билан соат 6 гача Халқаро паралимпия қўмитаси ўз қарорини ифодалашига қарор қилинди. Ҳозирча эса муҳокама қилишга ҳеч нарса йўқ", деб айтди Лукин.  

22 июлда Халқаро паралимпия қўмитаси Россия Паралимпия қўмитасини WADA’дан олинган маълумотлар асосида дисквалификация қилиш эҳтимолини кўриб чиқиш бўйича иш очганди. WADA раҳбари Ричард Макларен бошчилигидаги мустақил комиссия ҳисоботида допинг фирибгарликларига алоқадор бўлган 35 нафар россиялик паралимпиячи номи тилга олинган.

Эслатиб ўтамиз, Рио-де-Жанейродаги Паралимпия ўйинлари 7-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.