Халқаро паралимпия қўмитаси Россия паралимпия терма жамоасини Ричард Маклареннинг Россия спортидаги допинг ҳақидаги ҳисоботига асосланиб халқаро мусобақалардан четлатишга қарор қилди. Бу ҳақда қўмитанинг раҳбари Филип Крэйвен 7 августдаги махсус матбуот-анжуманида маълум қилди.

Шу тариқа россиялик паралимпиячилар Риодаги Паралимпиадада иштирок эта олмайдиган бўлдилар.

Макларен ҳисоботида россиялик паралимпиячиларнинг камида 35 та ижобий допинг-намунаси 2011-2015 йиллар ичида изсиз йўқолгани таъкидланган.