Россиялик курашчи Виктор Лебедев 6 августда Олимпиадада иштирок этиш учун батамом рухсат олганини билди. Тегишли қарор Халқаро Олимпия қўмитасининг махсус комиссиясидан келди. Эътиборлиси, курашчи Олимпиадада иштирок этишини Риога йўлда билди.

"Бугун эрталаб Россиянинг эркин кураш бўйича терма жамоаси, жумладан Виктор Лебедев Бразилияга учиб кетди. Лебедев Амстердамда бошқа самолётга ўтилаётганда ХОҚнинг махсус комиссиясидан Олимпиадага қўйилгани ҳақидаги қарорни олди. Энди россиялик курашчилар Риода лицензия олган барча 17 вазн тоифасида иштирок этадилар", деб ёзди фейсбукда Россия спорт кураши федерацияси биринчи вице-президенти Георгий Брюсов.