Хабарингиз бор, пойтахтимиз CAFA CUP турнирига мезбонлик қилмоқда. Бугун терма жамоалар 2-тур учрашувларини ўтказди. 

Ўзбекистон -1 (U-19) терма жамоаси 2-турда тожикистонлик тенгқурларига қарши баҳс юритди. Ушбу беллашувда Жасур Абдураимов шогирдлари рақибларига нисбатан кучлироқ эканлигини кўрсатишган ҳолда, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб 7-дақиқада Нурулло Тўхтасинов жуда чиройли тарзда гол киритиб, ҳисобни очишга эришди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, терма жамоанинг тезкор ярим ҳимоячиси Саиджон Давлатжонов иккинчи голни киритди. 20-дақиқада эса Азиз Ғаниев ажойиб голи билан таблодаги натижани янада йириклаштирди. 77-дақиқага келиб вакилларимиз яна бир гол уришнинг уддасидан чиқишди. Азиз Ғаниев учрашувдаги дублини расмийлаштирди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларидаТожикистон терма жамоаси аъзоси ҳимоячиларимизнинг эътиборсизлигидан фойдаланиб, ўртадаги фарқни биттага қисқартирди. Қолган вақт давомида ҳисоб ўзгаришсиз қолди. Шу тариқа, Абдураимов жамоаси икки тур натижасига кўра, 6 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлади. 

Тожикистон (U-19) – Ўзбекистон – 1 (U-19) – 1:4 (0:3)
Голлар: Ҳудойдот Узоқов (86) – Нурулло Тўхтасинов (7), Саиджон Давлатжонов (13), Азиз Ғаниев (20, 77)