Олимпиадада иштирок этиш истаги миллий адоватдан устунлик қила олмади. Араб-Исроил ихтилофи Олимпиадага ҳам ўз таъсирини ўтказди.

Аёллар ўртасида дзюдо бўйича 52 кг гача вазн тоифасининг 1/16 финалида Саудия Арабистони вакили Жуд Фаҳмий татамига чиқмади. Агар Фаҳмий дастлабки учрашувда ютадиган бўлса, исроиллик Гили Коэн билан учрашиши мумкин эди. Шу тариқа саудиялик спортчи ўзини Олимпиадада иштирок этиш имконидан маҳрум этди.