Шимолий Корея Вашингтонни АҚШ Тинч океанидаги ҳудудга бир неча йил давомида биринчи марта B-1B Lancer бомбардимончи самолётларини юборишини эълон қилгандан кейин ядровий зарба беришни режалаштираётганликда айблади. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.

АҚШ мудофаа вазирлиги 10 йил ичида биринчи марта Тинч океанидаги ҳудудга B-1B Lancer самолётлари эскадрильясини жўнаётганини эълон қилганди. Бу самолётлар Гуам оролида жойлашган АҚШ ҳарбий базасидаги B-52 самолётларининг ўрнини эгаллаши керак бўлган.

Шимолий Кореяда бу қадам АҚШ Шимолий Кореяга ядровий зарба беришни режалаштираётганига ишора қилиши айтилган. Шимолий Кореянинг айтишича, охирги маҳал Вашингтон Шимолий Кореяни унинг яқинида ядровий қурол жойлаштириб "тўнтариб ташлашга" қаратилган ҳаракатларини яққолроқ намоён этмоқда.

Аввалроқ Шимолий Корея Япон денгизига баллистик ракеталар учирганди.