Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бошланган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг иккинчи куни мамлакатимиз дзюдо усталари орасида Ришод Собиров баҳсларга киришади.

Оғирлик вазни 66 кг.гача бўлган полвонлар беллашувида Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган тажрибали спортчимиз дастлабки босқичда Беларус вакили Дмитрий Шершанган қарши баҳс юритади. 

Эслатиб ўтамиз, Ришод Собиров 2008 йили Пекин (Хитой)да, 2012 йили эса Лондон (Б.Британия)да бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида 60 кг. вазн тоифасида баҳс юритиб, ҳар икки мусобақада ҳам бронза медалларига сазовор бўлган.