Швейцариянинг Basel Tourismus туристик фирмаси Пикачу покемони кийимидаги бир нечта одам Pokemon Go ўйинини ўйнаётган одамларга "ҳужум қилаётгани"нинг антиқа видеосини чоп этди. 

"Покемонлар ўч олмоқда" деб номланган видеода "покемонлар" кийимидагилар ўз "ҳужумларида" ўйинда покемонларни ушлаш учун қўлланадиган покеболл кўринишидаги пуфланган шарлардан фойдаланаётганларини кўриш мумкин.