Олимпиада мусобақалари германиялик гимнастикачилар учун кутилмаган воқеалар билан бошланди. Германия чемпиони Андреас Тоба эркин машқ бажаришда биринчи босқичдаёқ жароҳат олди ва кўнгиллилар ёрдамида гиламни тарк этди. Унга пайларга жароҳат етган, дея ташхис қўйилди. Шунда Тоба кўз ёшларини яшира олмади.

Гимнастлар оти устида машқ бажариш борасида германиялик гимнастикачилар финалга тушмай қолишлари эҳтимоли пайдо бўлди. Шунда Риодаги драматик саҳналардан бири юз берди. Ҳакамлар Тобани рўйхатдан ўчиришган эди. Аммо Олимпиада чемпионининг ўғли ўзида куч топди ва снаряд ёнига яқинлашди. Ва германиялик гимнастикачилар ичида энг яхши натижани кўрсатди. Бу ҳақиқий ирода эди. Германия якунда финалга киришга муваффақ бўлди.

«Мен жасурлик кўрсатмадим. Мактаб ўқувчилари сингари йиғлаб юбордим. Ана шунда миямга бир фикр келиб қолди: мен жамоамга ёрдамберишим лозим эди», – дея тан олди Тоба.