Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Boeing-757 русумли самолёти Санкт-Петербургдаги Пулково аэропортига авариявий қўнишни амалга оширди. 

РИА Новости агентлиги хабарига кўра, Санкт-Петербургдан Фарғонага йўл олган самолётнинг двигатели ишдан чиққан

Самолёт капитани носозликни аниқлаб, Пулково аэропортига қайтишга қарор қилди ва 9 марта аэропорт устида айланиб фавқулодда қўнишни амалга оширди.

Самолёт бортида 179 киши бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, самолёт ҳавога кўтарилганида қаттиқ овоз эшитилган.

"Соат 16:32да самолёт аэропортга қайта қўнди", дейилган манбада.

Самолёт ёқилғини сарфлаб юбориш учун қўнишни кутиш ҳудудида маълум вақт учиб юришига тўғри келган. Сўнгра у аэропортга бешикаст қўнган. Йўловчилардан ҳеч ким жабрланмаган.