Аввал хабар берганимиздек, 2016 йил 10 август куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташаббуси билан мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган эзгу ғоя остида Ёш тадбиркорлар ва фермерлар  Форуми ўтказилмоқда. Мазкур форумнинг асосий мақсади ёш тадбиркорлар ва фермерлар қўлга киритаётган ютуқларни тарғиб қилиш, уларни янги марраларга ундаш ва улар учун мулоқот майдонини  яратишдан иборат.
Форум доирасида кичик бизнес ва фермерликни ривожлантириш истиқболларига бағишланган давра суҳбатлари, илғор тадбиркорлар ва фермерлар иштирокидаги мастер-класслар, янги бизнес ғоялар ва лойиҳаларнинг тақдимотлари, фотокўргазмалар ташкил этилади. Тадбирларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, республиканинг турли ҳудудларидан 300 нафарга яқин ёш тадбиркорлар ва фермерлар иштирок этишади.