Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегарачилари ва ходимлари Афғонистон орқали олиб ўтилаётган ва миқдори 22 килограмм бўлган гиёҳванд моддасини фош этишди. Бу ҳақда чегара қўшинлари бош бошқармаси матбуот котиби Муҳаммад Улуғхўжаев маълум қилган.

"Гиёҳванд моддалари билан шуғулланувчи гуруҳнинг қуролланган аъзолари Панж ҳудуди остида бўлган давлат чегарасини ноқонуний бузиб ўтишди. Улар чегарачилар талабига итоат этмай, қуролларидан ўт очишни бошлашди. Чегарачилар ҳам уларга жавоб қилишди", — деди у.

Унинг сўзларига кўра, жиноятчилар қоронғиликдан фойдаланиб, қочиб қолишга муваффақ бўлишган. Воқеа жойида эса афғонистонлик фуқаро, 22 ёшли Абдураҳмон Омонбойнинг жасади ва 20 кг гашиш, 2,2 кг опий гиёҳвандлик моддалари топилган.