АҚШ Қуролли кучлари Ироққа қўшимча ҳарбий кучларини юборади, деб хабар қилмоқда Associated Press агентлиги.

Хабарда таъкидланишича, Ироққа Форт Кэмпбелл ҳарбий базасининг иккинчи бўлинма жанговар гуруҳининг 400 нафар махсус ҳарбий хизматчилари сафарбар этилган. 

Америка Қуролли кучлари аллақачон шу йилнинг баҳорида Ироққа 1,3 минг кишилик қўшимча кучларини юборган эди.