Америкалик сузувчи Майкл Фелпс 19 карра Олимпия чемпионига айланди.

Риодаги Олимпиадада АҚШ терма жамоаси байроқдори бўлган Фелпс мусобақаларнинг иккинчи кунида кроль усулида 4х100 метр эстафетада АҚШ терма жамоаси таркибида ғалабага эришди.  

Кумуш медаль Франция, бронза медаль Австралия вакилларига насиб қилди.

Энди Олимпиада тарихида энг кўп медаль қўлга киритган спортчининг ҳисобида 23 та олимпия олтин медали бор ва бу мутлақ рекорд ҳисобланади. Америкалик спортчи биринчи олтин медалини 2004 йилги Афинадаги Олимпия ўйинларида қўлга киритганди.