Телеканал раҳбариятининг таъкидлашича, тасвирга олиш гуруҳи жиддий бўлмаган жароҳатлар олган. 

Қатарнинг "Ал-Жазира" телеканали журналисти Милад Фадил жонли эфир чоғида ҳалок бўлишига бир баҳя қолди. Гап шундаки, репортёр Суриянинг Ҳалаб шаҳрида танк фонида эфирга чиққан вақтда, жанговар техникага снаряд келиб тушган. 

Милад Фадил ва унинг ҳамкасби, телеоператор Муҳаммад Хайр Алҳақларга жиддий жароҳат етмаган. Бироқ, улар воқеадан сўнг давом этган аёвсиз отишма сабаб, ҳудудни тарк эта олишмаган ва 7 соат махсус бошпанада жон сақлашган.