Япония императори Акихито ўз фуқароларига видеомурожаат қилиб, яқин орада, кексалиги туфайли ўз мажбурятларини адо этишга қийналиб қолиши мумкинлигини айтган. 

Унинг мурожаати акс этган видеоёзувни NHK телеканали эфирга узатган.

«80 ёшдан ошдим... ва ўйлашимча мен жисмонан кексайдим шу боис, Япониянинг тимсоли вазифасини ҳам жисмонан ва руҳан бошқаришим мушкул вазифага айланиб қолиши мумкинлигидан хавотирдаман», — деган император.

Аввалроқ, NHK телеканали хабар қилганидек, 8-август куни Япония императорининг видеомурожаати эълон қилиниши кутилган эди. Акихито ўз яқинларини тахтни ворисига бериш ниятидан огоҳлантирганди. 

Япония императори ҳеч қандай сиёсий кучга эга бўлмай, шунчаки мамлакат бирлигининг тимсоли ҳисобланади.