“Йокогама” жамоасининг 49 ёшли аъзоси, Ер юзидаги профессионал футболчилик фаолиятини давом эттираётган энг кекса ёшли футболчи ички чемпионат ўйинларидан бирида гол уриб, ўйин натижасига ўзгартириш киритди.

Кадзуёси Миура 7 август куни “Сересо Осака” жамоасига қарши ўйиннинг 74-дақиқасида захирадан майдонга тушиб, орадан 5 дақиқа ўтгач, гол урди. Бу вақтда унинг жамоаси рақибга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётган эди. Миуранинг голидан кейин жамоадошлари яна 2 гол уриб, ғалабага эга бўлишди.

 

Миуранинг бу голи унинг жорий мавсумда урган иккинчи голидир. У бу гони урган кунида 49 ёш, 5 ой, 12 кунлик эди. 

Кадзуёси Миура Япония терма жамоаси билан 1992 йилда Осиё Кубогида зафар қучган ва турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилганди. У 1993 йилда Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган. 

1994 йилда Миура Италия А Сериядаги илк япониялик легионер сифатида “Женоа”да тўп сурган. Кейинчалик у “Сантос” ва “Палмейрас” жамоаларида ҳам фаолият кўрсатган.