"Катта дубулға" соҳиби, сербиялик теннисчи ва ҳозирда дунёнинг энг кучли теннисчиси бўлиб турган Новак Жокович Риодаги Олимпиаданинг якка тартибдаги мусобақаларидан чиқиб кетди. Теннисчи муқобақанинг 1-даврасидаёқ аргентиналик Хуан Мартин дель Потрога ютқазди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Теннисчилар учрашуви 6:7 (4:7), 6:7 (2:7) ҳисоби билан якунланди. Дел Потро кейинги даврада португалиялик Жуан Соуза билан учрашади.

Эътиборлиси, бу учрашув бўлмаслиги ҳам мумкин эди. Учрашув олдидан аргентиналик теннисчи Олимпия қишлоғидаги лифтда 40 дақиқа қамалиб қолган. Агар унинг ҳайқириқларини аргентиналик гандболчилар эшитиб, вақтида ёрдам келмаганларида, учрашув ўзгача тус олган бўлиши, яъни ютуқ Жоковичга берилиши мумкин эди.