Бюджет асосида ўқишга кирган талабага Nexia берилади!

Lifestyle 08 Август 2016 103168

Ҳа, ҳа, азиз абитуриентлар, бу айни ҳақиқат! Сизни ҳайрон қолдиришдан тўхтамайдиган Profi Education 2016-2017 йил учун абитуриентлар қабулини эълон қилади. Лекин янги келаётган абитуриентларга ажойиб совға, икки дона Nexia автомашинасидан бири берилади.

Ҳам талаба бўлиш, ҳам Nexia автомашинаси соҳиби бўлиш икки карра бахт, шундай эмасми?!

Nexia автомашинасини  қандай қўлга киритсам экан, деб ўйлаб қолдингизми? Бу жуда оддий, бунинг учун Сиз уч босқичли амални бажаришингиз кифоя!

Яна бошланди… www.facebook.com/profieducation саҳифасига like босаман, изоҳ қолдираман ва саҳифани ўртоқларим билан бўлишаман, деб ўйлаётган бўлсангиз хато қиласиз. Асло ундай қилмайсиз, сиз қуйидаги уч амални уддаласангиз кифоя.

1. Profi Education’да 10 ой давомида учта фан ёки IELTS бўйича тайёргарлик кўрасиз.
2. Давлат бюджети асосида талаба бўласиз ёки IELTS’дан 7,5 балл тўплайсиз.
3. Nexia автомашинасини ютиб оласиз.

Жуда оддий! Сизда ўз-ўзидан Nexia автомашинаси иккита бўлса, бюджет асосида ўқишга кирган ёки IELTS’дан 7,5 балл тўплай оладиган менга ўхшаш абитуриентлар сони кўп бўлса, унда ким машинага эгалик қилади, деган савол туғилиши табиий.

Хавотирга асло ўрин йўқ, Агар автомашинага даъвогарлар сони бирдан ортиқ бўлса, ғолиб миллий телеканалларнинг бирида «жонли эфирда» қуръа ташлаш йўли билан аниқланади. Агар даъвогарлар сони бир киши бўлса, у ҳам бўлса ёлғиз сиз бўлсангиз, Nexia автомашинаси, шубҳасиз, Сизники бўлади.

Ҳа, айтганча, агар Сиз Республика вилоятлари биридан ташриф буюрган бўлсангиз ва Тошкент шаҳрида яшаш жойингиз бўлмаса, ҳеч ҳам хавотир олманг, Profi Education компанияси 2016 йилдан бошлаб вилоятдан келган абитуриентларни БEПУЛ ётоқхона билан таъминлайди ва уларни Тошкент шаҳрида ўқиш давомида вақтинчалик рўйхатга қўяди. Profi Education ётоқхонаси замоннинг илғор технологиялари асосида таъмирдан чиқарилган, ётоқхонада дарс тайёрлаш ва ғалабага эришиш учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Ҳатто Сизнинг вақтингизни тежаш мақсадида Ётоқхона – Profi Education йўналишида автобус хизмати ҳам йўлга қўйилган. Сизнинг овқат тайёрлашга ёки кийимларингизни ювишга кетадиган вақтингизни тежаш мақсадида ошхона ва кийим тозалаш хизматлари ҳам ташкиллаштирилган.

Яна Сизнинг қўшимча дарсларингизни олиб бориш учун ётоқхонада алоҳида ўқитувчилар фаолият кўрсатади ва вақтингизни тўғри тақсимлашга, самарали тайёргарлик кўришингизга яқиндан кўмак беради.

Вақтни қўлдан бой берманг, бу ишни айнан Сиз уддалайсиз!

Реклама ҳуқуқи асосида.

Кун янгиликлари
Ўзбекистонга яқинлашишни истаётган Россия, Оқ уйнинг Трампга талаби, Давос форуми, Италияда зилзилалар ва куннинг бошқа хабарлари
21:52 / 18.01.2017 20659 Ўзбекистон
Давлат мулкини хусусийлаштириш соддалаштирилди
17:29 / 18.01.2017 28311 Ўзбекистон
Антарктидада улкан ёриқ пайдо бўлди (видео)
16:38 / 18.01.2017 32415 Жамият
Италия марказидаги меҳмонхоналардан бири қор кўчкиси остида қолди
11:33 13 Жаҳон
Ҳиндистонда мактаб автобуси иштирокидаги ЙТҲда камида 25 киши ҳалок бўлди
Ашхободда 2017 йилги Осиё ўйинларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди
11:25 23 Спорт
ОАВ: Гондурасда таниқли журналист ва яна 4 киши ўлдириб кетилди
10:30 770 Жамият
ЖАРда руҳоний кишиларни мотор мойи ичишга мажбурлади
10:13 2946 Жамият
Туркияда Россия элчиси ўлдирилган кўргазма ташкилотчиси ҳибсга олинди
10:09 3738 Жаҳон
Обама кимлар АҚШ президенти бўла олишига доир фикрларини билдирди
09:59 2757 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар