Американинг Delta Airlines авиакомпаниясининг тизимида юз берган нуқсонлар туфайли компаниянинг дунё бўйлаб амалга ошириши лозим бўлган авиапарвозлари кечиктирилган, деб хабар қилмоқда Breaking News.

«Бизнинг тизимлар ҳамма ерда ишдан чиқди. Ўйлаймизки, бу узоққа чўзилмайди», — дейилади авиакомпания хабарида. 

Қайд этилишича, Delta Airlines компанияси йўловчилари Лондоннинг Хитроу аэропорти, «Лос-Анжелес Интернешнл», Сиэтл-Такома халқаро аэропорти, «Сан-Франциско Интернешнл» ва Римнинг Чампино аэропортларида рўйхатдан ўта олмаяпти.