Дунёнинг энг баланд сувли тепалигида юз берган бахтсиз ҳодиса туфайли 12 ёшли бола ҳаётдан кўз юмди, деб хабар қилмоқда Fox News.

Хабарларга кўра, фожиа Канзас-Ситидаги очиқ аквапаркда содир бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари тергов ишлари олиб борилаётгани туфайли воқеа тафсилотларини ошкор қилмаяпти. Шу боисдан, аквапарк вақтинча ёпиб қўйилган. 

Бахтсиз ҳодиса, ўз турида жаҳондаги энг баланд аттракцион сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган Verrückt ("Феррюкт", немисчадан таржима қилинганда - "ақлдан озган" маъносини билдиради) тепалигида юз берган. Баландлиги 50 метрлар атрофидаги ушбу тепаликдан соатига 100 кмдан ортиқ тезликда пастга шўнғиш мумкин.