Голландиялик аёл велопойгачи Аннемиек ван Флеутен Риодаги Олимпия трассасидаги тўқнашув оқибатида мия-бош чаноғи шикасти ва умуртқасининг учта жойидан синиш жароҳати олди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Маълум қилинишича, 33 ёшли спортчи ғалаба учун америкалик велопойгачи билан кураш олиб бораётган эди, бироқ маррага 9 км қолганда курашдан чиқиб кетган. Бунга велопойгачининг бурилишлардан бирида велосипедни бошқара олмай қолиб, йўл четидаги тўсиққа бориб урилгани сабаб бўлган.
 
Яқин кунларда голландиялик спортчи жароҳатларининг оғирлигини билиш ва тикланиш режасини тузиш мақсадида унда қўшимча текширишлар ўтказилади. Пойгадан бир кун аввал шу бурилишда яна бир аёл пойгачи – италиялик Винченцо Нибали ҳам жароҳат олганди. Оқибатда спортчининг иккала ўмров суяги ҳам синган.