ХХР тарихида биринчи маротаба TMB700 русумли турбовинтли самолёти икки нафар экипаж аъзоси билан дунё бўйлаб саёҳатга чиқди, деб хабар қилмоқда  People's Daily газетаси.

Учувчи ва яна бир кишидан иборат экспедиция 7-август куни Пекин халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилган. Ушбу парвозга тайёргарлик 2 йил давом этган. 

Режага мувофиқ, самолёт 40 минг километрга яқин масофани ортда қолдириб, 20дан ортиқ мамлакат ҳудудидан парвоз қилади. Учувчининг сўзларига кўра, самолёт парвози давомида 50 га яқин қўнишни амалга оширади. 

ОАВ хабарига кўра, саёҳат 58 кун давом этади.