HP компанияси гаджетларни қувватлаш учун мўлжалланган 22 400 мА-соат сиғимли аккумуляторли рюкзак Powerup Backpack‘ни тақдим қилди. Бу ҳақда The Verge хабар бермоқда. 

Аккумулятор рюкзакнинг махсус чўнтагида жойлаштирилган, у ёрдамида ноутбук, планшет, смартфон ва бошқа қурилмаларни қувватлаш мумкин. Кабеллар ва переходниклар рюкзак тўпламига киради, рюкзакда улар учун кичик тешикчалар мавжуд.

Компания рюкзак аккумулятори қуввати битта ноутбукни ёки 10 та смартфонни тўлиқ қувватлаш учун етиши ваъда қилинмоқда. Рюкзакка аккумулятор элементлари ҳароратини кузатувчи ва уларни қизиб кетишдан сақловчи махсус датчиклар ўрнатилган. Шунингдек, тўпламга ёмғирдан сақловчи ғилоф киритилган. 

Рюкзакнинг буюртма бўйича нархи 199 долларни ташкил қилади ва у 1 октябрдан сотувга чиқарилади.