Ироқ ҳарбий ҳаво кучлари АҚШнинг кўпвазифали F-16 Fighting Falcon енгил қирувчи самолётларига эга бўлди, деб маълум қилган Ироқ мудофаа вазирлиги вакили генерал-майор Таҳсин Иброҳим Ассошиэйтед Пресс агентлигига. 

Иброҳимнинг баёнот беришича, янги самолётлар ИШИДга қарши курашда мамлакат ҲҲКни кучайтиради. Ушбу тўпламдан сўнг, Ироқ армиясидаги F-16 қирувчилари сони 8тага етган. Умуман, АҚШ Ироққа 36та шундай турдаги қирувчи самолётларини сотишга розилик билдирган. 

Айтиш жоизки, Ироқда мамлакат ҳудудининг бир қисмини ўз назоратига олган ИШИД билан боғлиқ кескин вазият сақланиб турибди. Жангарилар аҳоли пунктларига ҳужум уюштириб, турли кўринишда қўпорувчиликларни амалга оширмоқда. Уларда асосан тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлмоқда.