Канадалик қиз самолётдан бехосдан iPhone 5S смартфонини тушириб юборгандан кейин смартфонга ҳеч нарса қилмаганини айтиб берди. Бу ҳақда Cnet маълум қилмоқда. 

Воқеа қиз икки йўловчилик самолётда 700 метр баландликда ҳаво сайрини амалга ошираётганда юз берган. Телефон қиз селфи олмоқчи бўлганда боғ ҳудудига тушиб кетган. Шундан кейин у Find My iPhone (Телефонимни топ) функциясидан фойдаланиб, телефонининг бирорта шикастсиз ўтлоқда ётгани аниқлаган.

Қиз бунинг исботи сифатида телефоннинг топган пайтидаги суратини тақдим қилди.

Қиз телефонининг бундай "мўъжизавий омон қолишидан" кейин унга "Staying Alive" қўшиғини рингтон сифатида ўрнатганини маълум қилган.