Мисрлик олим, кимё бўйича Нобель мукофоти лауреати Аҳмад Зевайл Қоҳирада ҳарбий иззат-икром билан дафн этилди, дафн маросимини Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий бошқарди. Бу ҳақида РИА “Новости” маълум қилди. 

Ўтган сешанба куни АҚШда ҳалок бўлган олимнинг танаси Қоҳира масжидларидан бирининг майдони бўйлаб олти отга бириктирилган аравада олиб ўтилди. Дафн маросимида президент гвардиясининг фахрий қоровули иштирок этди, шунингдек мамлакатнинг миллий мадҳияси янгради. Арава ортидан Миср раҳбарияти ва Зевайлнинг қариндошлари эргашишди.  

Зевайл 1999 йилда кимё соҳасида кўрсатган хизматлари учун Нобель мукофотини қўлга киритган. Америка фуқаролигини олган олим умрининг сўнгги йилларида АҚШда яшаб, ўша ерда фаолият олиб борган.