Мексика шарқига урилган "Эрл" тропик бўрони кучли ёғингарчилик ва сел оқишига олиб келди. Камида 38 киши табиий офатнинг қурбонларига айланган, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Энг кўп ҳалок бўлганлар Пуэбла штатида қайд этилган. У ерда 28 нафар киши ҳалок бўлган, улардан ярмидан кўпи балоғатга етмаганлар. Табиий офатдан минглаб уйлар шикаст еган, кўпчилик одамлар бошпанасиз қолиб кетган.

Дарёлар ўз қирғоқларидан чиқиб кетиб, аҳоли пунктларини сув босмоқда. Ўтган кун ичида Мексика шарқига бир ойлик ёғингарчилик меъёри тушган ва ёмғир ҳали ҳам давом этмоқда.