«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо раҳбарияти нима учун «Ювентус»дан Поль Погбани катта миқдордаги маблағ эвазига сотиб олаётгани ҳақида фикрини билдирди.

«Бизда «ўнликлар», яъни ҳужумчилар бор. Аммо «иккинчи яримҳимоячи», қайсики кучли, яратувчан ва кўпроқ гол урадиган футболчи йўқ.

Мен Лэмпард, Скоулз ва Жеррардни ажойиб «иккинчи яримҳимоячи»лар деб биламан. Улар «ўнликлар»дан ҳам кўпроқ гол ура олишади, бундан ташқари «олтиликлар» каби ҳимоялана олишади. Бундайларни кундузи чироқ ёқиб ҳам излаб топиш қийин иш», дея Моуриньонинг сўзларини келтиради goal.com.

Бундан олдинги хабарларда манкунианликлар футболчи учун футбол тарихидаги рекорд даражада маблағ (110 миллион евро нақд ва 10 миллион евро бонус кўринишида) тўлаши ҳақида айтилганди.

«Ювентус»га Погба «МЮ» билан шартномасини узайтириши эвазига яна 5 млн евро берилиши мумкин.

«Манчестер Юнайтед» Погбанинг агенти бўлмиш Мино Райола билан ҳам шахсий шартнома бўйича келишувга эришган. Унга кўра, футболчининг маоши йилига 20 миллион еврони ташкил этади.

Манба: Tribuna.uz