7 августда ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина Олимпиададаги дастлабки чиқишларини муваффақиятли бошлади.

41 ёшли Чусовитина таяниб сакрашда 14,999 балл билан саралаш босқичида 4-ўринни, тўсин устида машқ бажаришда 13,300 балл билан 16- ўринни эгаллади.

Чусовитина учун ушбу олимпиада баҳслари унинг фаолиятидаги энг сўнгги мусобақа бўлади.