Кинорежиссёр Фрэнсис Копполла LG OLED TV ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашади

Кинорежиссёр Фрэнсис Форд Коппола тўқ рангли, белгили тасвирлар ҳақида яхши маълумотга эга. Кинотеатрларда оригинал Technicolor ускуналари етишмаётган бир вақтда OLED телевизорлари тим қора кинематографик саҳналар учун айни муддао. 
Бу OLED’га бўлган қизиқиши LG компаниясининг спикерига айлантирган 77 ёшли режиссёр мазкур технологияга оид фикрлари билан ўртоқлашди. LG – бундай юқори сифатли экранга эга телевизорларни яратувчи ягона ишлаб чиқарувчи. 
 «Мен учун – бу ёрқин, ҳаққоний ва тиниқ тасвирларнинг тикланиши. Мазкур технология туфайли қора рангдан бошлаб то оқ ранггача ранглар спектри назорат остида бўлади», - деди у USA Today нашрига берган интервьюсида.    
Копполанинг «Дон Карлеоне», «Чўқинтирган ота» фильмлари тўқ рангли саҳналарга бой. «Апокалипсис ҳозир» фильмида Мартин Шин (капитан Уиллард ролида) дарёдаги тим қора сувдан чиқиб келади. Брэм Стокернинг «Дракула»сида эса ажин босган қонхўр вампир (Гэри Олдман) бритва лезвиясидан қип-қизил қонни ялайди. 
Копполанинг айтишича, «Чўқинтирган ота» фильми сценарийнависи – «Зулмат шаҳзодаси» лақабини олган Гордон Уиллис «фильмнинг тўқ рангларда олиниши борасида таваккалга қўл урган». «У фильмни шундай тасвирга олганки, кадрлар деярли экспозициясиз бўлган, лекин у ишининг уддасидан чиқиб, уларни жуда чиройли суратга олишга муваффақ бўлган. Фильмни LG’нинг OLED телевизорлари экранида томоша қилсангиз, Сиз ҳақиқатдан ҳам ёрқин қора тусларни қора фонда кўрасиз».
Агар OLED’га меҳр қўйган бўлсангиз, у ҳолда фақат LG Сизларга бундай имкониятни туҳфа қилади. Бироқ OLED дисплейларини ишлаб чиқариш катта харажат талаб қилади. Рақобат йўқ бўлган ҳолларда OLED дисплейнинг нархлари нисбатан кенг тарқалган LCD дисплейлардан анча юқори бўлади. Бошқа ишлаб чиқарувчилар ҳам бозорга OLED дисплейларни олиб чиқишни режалаштиришган, лекин уни амалга оширишмаган. 
Улар USA Today’га берган интервьюларида тадқиқот ўтказишда давом этишаётгани ва телевизион экран технологиялари борасидаги янги имкониятлар учун очиқ эканликларини маълум қилишган. Уларнинг билдиришича, ноорганик квант нуқтали панеллар истеъмолчилар учун энг яхши танлов ҳисобланади. 
Коппола олти йил аввал Ҳолливуд киностудиясидаги ёзув столининг устида кичик OLED дисплейини кўриб қолганидан буён LG компанияси номидан матбуот-конференцияси ўтказиб, ўзининг таассуротлари билан бўлишади. “Ҳаракатланишини ҳисобга олмаганда, бу моҳирона чоп қилинган суратдек кўринарди”, - деди у. 
У пайтлар ҳаттоки 20 дюймли ҳажмга эга дисплей ҳам жуда қиммат – тахминан 20 000 долларни ташкил қилган ва у кенг оммага мўлжалланмаган бўлган. Коппола дисплейлар учун ёруғлик талаб қилмайдиган ультраюпқа органик тасмалар яратувчи технологияни кузатишда давом этади.
LCD ва LED дисплейлардан фарқли ўлароқ, OLED дисплейи ундан электр токи ўтаётганда ўз ёруғлигини ўзи яратади. Ушбу органик технология бошқа тасвирлаш усулларига нисбатан ҳаққоний тасвирларни етказиб беради. 
LG ўзининг 55 ва 65 дюймли 4KOLED телевизорлари сотувини йўлга қўйгандан кейин «Оскар» мукофотининг тўрт карра соҳиби 2015 йилда иккита шундай дисплей харид қилди. 
«Мен уларнинг нархини сўрамаганман (у пайтлар 5500 ва 7000 доллар), мен уларни дарҳол буюртма қилганман», - деди у. Шундан сўнг Коппола бундай ясси экран бор ё йўқлигини билиш учун LG компаниясининг маркетинг бўлими билан боғланган. 
Шу тариқа Коппола LG матбуот спикери ролида иштирок этишга розилик берган – у бу ролни пул учун ижро этмаслигини билдирди, чунки режиссёрнинг айтишича, “мен бу технологияга жуда қизиқиб қолганман ва уни қўллашни севаман”. 
LG унга уй учун бир нечта ясси экранли OLED 4K телевизорларини тақдим қилди. Ўз навбатида Коппола OLED ҳақида видео тасвирга олиб, USA Today’га интервью беришга рози бўлган.  
Копполанинг айтишича, у бир ҳафтада 20 та фильмни томоша қилади – у долзарб фильмлар яратиш учун талабга кўра видеолар оқимини томоша қилади. 
«Мижоз оқимли сервислар орқали видеони уйда кўриш имконига эга бўлади, бунинг учун аксарияти қизиқтирмайдиган 150 кабель  станциясига уланишга ҳожат қолмайди», - деди у. «Биз янги даврда яшаяпмиз ва бу истеъмолчи талабини биринчи ўринга қўяди».
«Мен учун бу - ёрқин, ҳаққоний ва тиниқ тасвирлар тақдим этилган эстетиканинг тикланиши, зеро ушбу технология шарофати билан қорадан оққача бўлган ранглар спектри назорат остида бўлади».

Фрэнсис Форд Коппола.

Реклама ҳуқуқи асосида.