Австралия терма жамоасининг икки нафар мураббийи Рио-де-Жанейрода ўзлари жойлашган меҳмонхона олдида талаб кетилганлар, деб Австралия ОАВга иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Агентлик маълумотларига кўра, жиноят Олимпиада очилиш куни юз берган, бироқ Австралия терма жамоаси раҳбарияти ўз спортчиларининг кайфиятини туширмаслик учун бу ҳодисани сир сақлашга қарор қилган. 

Маълум қилинишича, мураббийларни бир гуруҳ ўсмирлар пичоқ билан қўрқитиб тунаб кетган. Австралияликлар қаршилик кўрсатмай, ёнларидаги ҳамёнлари, телефонлари ва эгниларидаги терма жамоа рамзи туширилган курткаларни бериб юборганлар.
 
Шу сабабли Австралия терма жамоаси ўз спортчилари ва мураббийларини кўчада терма жамоа кийимида, ўғриларнинг эътиборини жалб қилиши мумкин бўлган аккредитацион олимпия карточкаларини намойиш қилган ҳолда юрмаслик ва камида уч нафардан бўлиб юришни илтимос қилди.