Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинлари теннис баҳсларида қатнашаётган америкалик опа-сингил Серена ва Винус Уильямс жуфтлик баҳслари биринчи давра беллашувида чехиялик Люси Шафаржова ҳамда Барбора Стрицоваларга шов-шувли тарзда мағлуб бўлишди. «Олимпик Теннис Сентер»да бўлган учрашув 6:3, 6:4 ҳисобида якунланди.

Қайд этиш жоизки, бу Уильямслар учун Олимпия ўйинлари жуфтлик баҳсларидаги биринчи мағлубиятдир. Уильямслар Сидней (2000), Пекин (2008) ва Лондон (2012) Олимпиада ўйинларида ғалаба нашидасини тортишган.

Уильямслар тўсиғидан ўтган Шафаржова ва Стрицовалар жуфтлиги кейинги босқичда канадаликлар Эжени Бушар ва Габриэла Дабровскилар билан куч синашади.