Камида 30 киши Покистоннинг Кветта шаҳридаги портлаш оқибатида ҳалок бўлди. Dunya News телеканалидаги хабарга кўра, бу ҳодиса оқибатида яна камида 50 киши жароҳатланган.

Портлаш душунба куни эрталаб, Белужистон адвокатлари ассоциациясининг собиқ раҳбари Билол Анвар Касининг ўлдирилишидан кейин рўй берган. Унинг жасади шифохонага олиб борилганди. Уни кўриш учун ҳамкасблари ва ОАВ вакиллари келишганида портлаш содир бўлган. Портлаш туфайли ҳалок бўлганлар орасида 1 журналист бор, яна бир қанча журналист жиддий шикастланган.

Полиция маълумотига кўра, портлашдан кейин ўт очилган. Хавфсизлик хизматлари ходимлари ҳудудни ўраб олишган.