Мадриднинг «Реал» клуби ва Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳужумчи Хесенинг трансфери борасида келишувга эришди.

Испан жамоаси футболчининг трансферини тасдиқлаган ва футболчига янги клубида омад тилаган.

Хесе «ПСЖ» билан 5 йиллик шартнома тузган. Ҳозирча битимнинг молиявий жиҳатлари ошкор қилинмади. 

L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра, парижликлар жамоаси 23 ёшли футболчининг трансферига 25 миллион  евро тўлайди.

Ўтган мавсум испаниялик вингер Ла Лигада 28 учрашувда майдонга тушиб, 5 гол ва 7 голли узатмага муаллифлик қилган.

Шартнома бандларидан бирига «ПСЖ»  келажакда футболчини «Барселона”га сотмаслиги киритилади.