Чеченистон сайлов комиссияси республика раҳбарлигига яна иккита номзоднинг рўйхатини олди. Бу ҳақда Чеченистон сайлов қўмитаси вакили хабар бермоқда.
«Комиссия қарорига мувофиқ  “Адолатли Россия” сиёсий партиясининг республикадаги бўлимидан Денильхонов Султон Абуевич ва Россия коммунистик партиясидан Батаев Гаирсолт Карим-Султоновичлар рўйхатга олинган», — дейилади маълумотда.

5 август куни Чеченистон сайлов комиссияси  Юксалиш партияси вакили Идрис Усмоновни рўйхатга олган эди. У республикада тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш вазифасида фаолият юритади.

Рамзон Қодировнинг ўзи 30 июль куни сайлов комиссиясида рўйхатдан ўтган эди.